Wish List 0

Саноат газ ҳисоблагичларини қиёслаш лабораторияси модернизация қилинди

Модернизация бўйича олиб борилган ишлар натижасида лабораториянинг техник қуввати (ўлчаш кўлами) 1600 m3/h дан 2500 m3/h гача етказилди ва саноатнинг турли соҳаларида фойдаланишдаги диаметри DN=50 mm, DN=80 mm, DN=100 mm, DN=150 mm, DN=200 mm, DN=300 mm бўлган, жумладан “КИ СТГ”, “Ultramag”, “Turbo Flow”, “TRZ”, “Гобой” турдаги саноат газ ҳисоблагич ва сарф ўлчагичларини (комплекслар) бирламчи ва даврий қиёслашдан ўтказиш имконияти кенгайтирилди. Бунда жараёнлар автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилиб, ускунанинг хатолиги ±0,5% ни ташкил этади.


Шу кунга қадар жами 7 826 дона саноат газ ҳисоблагичлари метрологик қиёслашдан ўтказилиб, қиёслаш натижаларига кўра 1935 дона (24 %) яроқсиз эканлиги аниқланди ва шу бўйича хулосалар берилди.